KYUPEN FORTE

ATX kodi: S01BC05

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЮПЕН ФОРТЕ

KYUPEN FORTE

 

Препаратнинг савдо номи: Кюпен Форте

Таъсир этувчи (ХПН): кеторолак трометамини

Дори шакли: 0,4% ва 0,5% ли кўз томчилари

Таркиби

Ҳар бир мл эритмада қуйидагилар сақланади:

фаол модда: кеторолак трометамини: 4 мг ва 5 мг;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий хлориди, натрий ЭДТА, полисорбат, гипромеллюлоза, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: S01BC05

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Препарат яққол оғриқ қолдирувчи ва арахидон кислотасининг метаболизмидаги асосий фермент – циклооксигеназанинг фаоллигини сусайиши билан боғлиқ, ўртача яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, Бу яллиғланиш ва оғриқнинг патогенезида муҳим роль ўйнайдиган кўзнинг олд камераси суюқлигидаги простагландинларнинг даражасини пасайишига олиб келади. Препарат кўз ички босимига таъсир қилмайди. Кўзга инстилляция қилинганида тизимли сўрилиши жуда паст.

 

Фармакокинетикаси

Кеторолак трометамини эритмаси кўз томчилари ҳолида инстилляция қилинганида тизимли сўрилиши жуда пастдир. Кеторолак кўз тўқималарида фаол равишда тақсимланади, бунда катта қисми шох парда ва склеранинг тўқималарида ушланиб қолади. Кўз тўқималарида Сmax, томизилгандан сўнг 0,5-1 соатдан кейин аниқланади, кўзнинг рангдор пардаси ва киприксимон тана бундан мустаснодир, у ерда Сmax, томизилгандан сўнг 4 соатдан кейин аниқланади.

 

Қўлланилиши

Катаракта бартараф қилингандан сўнг ва кўзнинг олд қисмида ўтказилган бошқа жарроҳлик аралашувларидан сўнг, операциядан кейинги даврда оғриқни камайтириш ва яллиғланишни олдини олиш учун қўлланади.

Кўзнинг олд қисми ноинфекцион касалликларида (шу жумладан, сурункали ноинфекцион конъюнктивитда) яллиғланишли оғриқ синдромида қўлланади.

Мавсумий аллергик конъюнктивитда кўзлардаги санчиқни бартараф қилиш учун қўлланади.

Катаракта экстракцияси операцияси вақтида миозни бартараф этиш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат катталар ва 12 ёшдан катта болаларга конъюнктивага инстилляция ҳолида қўлланади.

Операциядан олдин: операциядан олдин 3 соат давомида 1 томчидан 5 марта томизилади.

Операциядан кейинги даврда: операциядан сўнг дарҳол 1 томчидан кунига 3 марта томизилади; кейинчалик 1 томчидан кунига 4 марта даволаниш учун керак бўладиган вақт давомида (7-10 кун) томизилади.

Яллиғланишли оғриқ синдромини даволашда, мавсумий аллергик конъюнктивитда кўзлардаги санчиқни йўқотиш учун: 1 томчидан кунига 4 марта клиник жиҳатдан соғайгунча томизилади, аммо 10 кундан ошмаслиги керак.

 

Ножўя таъсирлари

Инстилляциядан кейин ўткинчи ачишиш ва санчиш, аллергик реакциялар, шох пардани шиши, юза кератит бўлиши мумкин.

14 кундан ортиқ қўлланганида шох парданинг бутунлигини шикастланиши: шох пардани юпқалашиши, эрозияси, яра ҳосил бўлиши ва перфорация; “қуруқ кўз” синдроми, кўз инфекциялари ривожланиши мумкин.

Назоратсиз узоқ муддат қўлланганида айрим пациентларда тизимли ножўя самаралар – бош оғриғи, уйқучанлик, артериал босимни ошиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • кеторолакка ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанликда;
  • мияга қон қуйилганида;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас;
  • препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга буюриш тавсия этилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Зарурат бўлганида препаратни, таркибида антибиотиклар, бета-блокаторлар, карбоангидраза ингибиторларини сақловчи кўз томчилари ва мидриатиклар билан бирга қўллаш мумкин; томизишлар орасидаги вақт камида 5 минут бўлиши керак. Стероидлар билан мажмуада қўлланганида жароҳатни битиш вақти узаяди.

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, пентоксифиллин, антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида операциядан кейинги қон кетишини ҳавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида қон ивиш даражаси паст бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Юмшоқ контакт линзалардан фойдаланганда, линзаларни инстилляциядан 5 минут олдин ечиш ва дори томизилганидан сўнг 15 минутдан кейин яна қўйиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Машиналарни бошқариш ва ишлатиш қобилиятига таъсири

Аппликациядан сўнг кўриш ўткирлиги вақтинчалик йўқоладиган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак; препарат томизилган заҳоти кўриш ўткирлигини талаб этувчи, мураккаб техникалар, станоклар ёки бирон-бир мураккаб ускуналар билан ишлаш ёки машиналарни бошқариш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Қўллаш усулига риоя қилинганида дозани ошириб юборилиши мумкин эмас. Пациентнинг ҳолати ёмонлашганида ёки аллергик реакциялар ривожланганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

 

 

 

Чиқарилиш шакли

5,0 мл дан томчилагич қопқоқчали ПВХ флаконларда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, қоронғи жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон очилгандан сўнг ичидаги эритмани бир ой давомида ишлатиш мумкин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган

“Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd.”, India

“Adore Pharmaceuticals Pvt. Ltd.”, India,

(705472) 51/6 Khokani Ind Complex No 2

NR, Saibaba Temple, Sativali Vasai (E) – 401208