ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ЛИВСОН LIVSON Препаратнинг савдо номи: Ливсон Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Эссенциал фосфолипидлар. Дори шакли: суспензия Таркиби: ҳар 5 мл суспензия сақлайди: Эссенциал фосфолипидлар 100 мг. Сиропнинг таъм асоси етарли миқдорда Сариқ квинолин бўёвчиси Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор АТХ Коди: A05C Фармакологик хусусиятлари Гепатопротектор таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. “Эссенциал фосфолипидлар” – фосфатид ва тўйинмаган ёғ кислоталарининг (асосан, олеин ва линолин) диглицеридли эфирларидан иборат мураккаб моддалардир. Хужайра мембраналари ва гепатоцитлар органеллаларининг мембраналарининг муҳим таркибий элементлари ҳисобланади. Фосфолипидлар мембраналарни ўтказувчанлиги, оксидланиш фосфорланишнинг нормал жараёнларини таъминлаб, мембраналар билан боғланган ферментларнинг фаоллигини бошқаради. Препарат гепатоцитларни турли этиологияли шикастланишида фосфолипидлар биосинтези ва умумий липидлар алмашинувини нормаллаштиради. Таркибий регенерация ва оксидланиш жараёнларини рақобатли ингибирлаш йўли билан гепатоцитларнинг мембранасини тиклайди: мембраналар липидлари ўрнига …
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИВСОН
LIVSON
Препаратнинг савдо номи: Ливсон
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Эссенциал фосфолипидлар.
Дори шакли: суспензия
Таркиби: ҳар 5 мл суспензия сақлайди:
Эссенциал фосфолипидлар 100 мг.
Сиропнинг таъм асоси етарли миқдорда
Сариқ квинолин бўёвчиси
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор
АТХ Коди: A05C
Фармакологик хусусиятлари
Гепатопротектор таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.
“Эссенциал фосфолипидлар” – фосфатид ва тўйинмаган ёғ кислоталарининг (асосан, олеин ва линолин) диглицеридли эфирларидан иборат мураккаб моддалардир. Хужайра мембраналари ва гепатоцитлар органеллаларининг мембраналарининг муҳим таркибий элементлари ҳисобланади. Фосфолипидлар мембраналарни ўтказувчанлиги, оксидланиш фосфорланишнинг нормал жараёнларини таъминлаб, мембраналар билан боғланган ферментларнинг фаоллигини бошқаради. Препарат гепатоцитларни турли этиологияли шикастланишида фосфолипидлар биосинтези ва умумий липидлар алмашинувини нормаллаштиради. Таркибий регенерация ва оксидланиш жараёнларини рақобатли ингибирлаш йўли билан гепатоцитларнинг мембранасини тиклайди: мембраналар липидлари ўрнига тўйинмаган ёғ кислоталари токсикоген таъсирларни ўзига қабул қилиш қобилиятига эга. Жигар хужайралари регенерациясига ёрдам беради, сафронинг физик-кимёвий хусусиятларини турғунлаштиради.
Қўлланилиши:
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатланиш вақтида қабул қилинади.
Кичик ва ўрта ёшли болаларга 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 2-3 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг тури, клиник кечиши ва беморнинг ёшига боғлиқ.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда қорин соҳасида дискомфорт ҳисси кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.
Чиқарилиш шакли: Суспензия, 60 мл дан бутилкаларда.
Сақлаш шароити:
Қуруқ, салқин жойда, 15-25˚С ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати:
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби:
Рецептсиз.
Хиндистонда ишлаб чиқарилган:
Avison Pharmaceutical Pvt. Ltd., India
Coral Laboratories Limited
Plot № . 27-28, Pharmacity, Selaqui,
Dehradun, Uttarakhand – 248197, India