LIVSON VITA

ATX kodi: A05C

 ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИВСОН ВИТА

LIVSON VITA

 

Препаратнинг савдо номи: Ливсон Вита

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларyb сақлайди:

фаол моддалар:

эссенциал фосфолипидлар 300 мг;

фосфотидилхолин таркибли          27.0%

тиамин мононитрати 6 мг;

рибофлавин 6 мг;

пиридоксин гидрохлориди 6 мг;

никотинамид 30 мг;

цианокобаламин 6 мкг;

токоферол ацетати 6 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, трилон Б, утилгидрокситолуол, тальк, магний стеарати, аэросил.

Таърифи: оч сариқ рангли кукун билан тўлдирилган, “0” ўлчамли, қизил/қора рангли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор

АТХ коди: A05C

 

Фармакологик хусусиятлари:

Гепатопротектор таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

“Эссенциал фосфолипидлар” – фосфатид ва тўйинмаган ёғ кислоталарининг (асосан, олеин ва линолин) диглицеридли эфирларидан иборат мураккаб моддалардир. Хужайра мембраналари ва гепатоцитлар органеллаларининг мембраналарининг муҳим таркибий элементлари ҳисобланади. Фосфолипидлар мембраналарни ўтказувчанлиги, оксидланиш фосфорланишнинг нормал жараёнларини таъминлаб, мембраналар билан боғланган ферментларнинг фаоллигини бошқаради. Препарат гепатоцитларни турли этиологияли шикастланишида фосфолипидлар биосинтези ва умумий липидлар алмашинувини нормаллаштиради. Таркибий регенерация ва оксидланиш жараёнларини рақобатли ингибиция қилиш йўли билан гепатоцитларнинг мембранасини тиклайди: мембраналар липидлари ўрнига тўйинмаган ёғ кислоталари токсикоген таъсирларни ўзига қабул қилиш қобилиятига эга. Жигар хужайралари регенерациясига ёрдам беради, сафронинг физик-кимёвий хусусиятларини турғунлаштиради.

Тиамин (В1 витамини) – кофермент сифатида углеводлар алмашинувида иштирок этади.

Рибофлавин (В2 витамини) – хужайра нафаси жараёнларининг муҳим катализатори ҳисобланади.

Пиридоксин (В6 витамини) – кофермент сифатида аминокислоталар ва оқсил метаболизмида иштирок этади.

Цианокобаламин (В12 витамини) – фолат кислотаси билан бирга нуклеотидлар синтезида иштирок этади.

Никотинамид (РР витамини) – нафас жараёни, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади.

Токоферол (Е витамини) – антиоксидант хусусиятларга эга, мембраналардаги тўйинмаган ёғ кислоталарини липопероксидациядан ҳимоясини таъминлайди.

 

Қўлланилиши:

  • турли этиологияли, шу жумладан қандли диабетдаги жигарни ёғли дегенерацияси;
  • сурункали гепатитлар;
  • жигар циррози;
  • алкогол ва наркотик интоксикация (мажмуавий даволаш таркибида);
  • заҳарланишлар (шу жумладан, доридан);
  • гепатоцитлар фаолиятини бузилиши (бошқа касалликларда асорат сифатида);
  • атроф муҳитда зарарли моддаларнинг йўл қўйиладиган миқдордан ортиб кетиши, радиацион фонни ошиши ва бошқа нохуш экологик омиллар билан боғлиқ гепатоцитларни шикастланиши;
  • псориаз (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари:

Препаратни 2 капсула (600 мг) дан кунига 2-3 марта буюрилади. Ливсон Вита  препарати билан даволаш давомийлиги камида 2-3 ойни ташкил этади. Ливсон Вита  препарати билан 3-4 хафта даволашдан кейин бир маромда ушаб (кунига 2-3 марта 1 капсуладан) дозага ўтилади.

Ливсон Вита препаратини капсула шаклида қўллаш бўйича тавсиялар: Ливсон Вита  капсулаларини овқатланиш вақтида (препаратни овқатдан кейин ҳам қўллаш мумкин) қабул қилиш керак. Ливсон Вита  капсулаларини бутунлигича, оз миқдордаги сув билан қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари:

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда қорин соҳасида дискомфорт ҳисси кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ливсон Вита  препаратини ҳомиладорликга ва эмизиш даврида болага таъсири ҳақида етарли маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат шифокор кузатуви остида қўллаш керак. Ливсон Вита  препаратини қўллашда болани эмизишни тўхтатиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар. 30 ёки 50 капсуладан контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити:

Қуруқ ва қоронғу жойда, 25°С дан паст ҳароратда сақлансин.

 

 

 

Яроқлилик муддати:

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби:

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи

“Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd.”, India

“Coral Laboratories Limited.”,

Plot No. 27-28, Pharmacity, Selaqui,

Dehradun, Uttarakhand-248197, Hindiston