NIRLIV

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧАЙЎРИҚНОМА

НИРЛИВ (NIRLIV)

 

Препаратнинг савдо номи: НИРЛИВ (NIRLIV)

Халқаро патентланмаган номи: Левофлоксацин

Дори шакли: Инфузия учун эритма.

Таркиби:

500 мг левофлоксацинга тўғри келувчи левофлоксацин полугидрати.

Инъекция учун сув………………………………………………………….Q.S.

Таърифи: яшил-сариқ рангли тиниқ суюқлик.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Левофлоксацин – фторхинолонлар гуруҳидан бўлган кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал препарат, фаол модда сифатида офлоксациннинг чапга айланувчи изомери – левофлоксацин сақлайди.

Левофлоксацин ДНК – гиразани (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНК нинг суперспирилизацияси ва узилишларининг тикилишини бузади, ДНК синтезини ингибирлайди, цитоплазма, хужайра девори ва мембраналарида чуқур морфологик ўзгаришлар чақиради.

Левофлоксацин ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларда микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол.

Сезгир микроорганизмлар (МПК£2 мг/мл)

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Enterococcus spp., Listeria monocytogenes, Staphylococcus coagulase-negative метилциллинга-сезгирлар/метициллинга ўртача сезгирлар, Staphylococcus aureus метилциллинга-сезгирлар, Staphylococcus epidermidis метилциллинга-сезгирлар, Stapylococcus spp (CNS), Streptococci C ва G гуруҳлари, Streptococci agallactiae, Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезгирлар/ – ўртача сезгирлар/ – резистентлар), Streptococcus pyogenes, Viridans streptococci пениициллинга – сезгирлар/ – резистентлар.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumannil, Acinetobacter spp., Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter cloacae, Enterobacter spp., Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae (ампициллинга – сезгирлар/ – резистентлар), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella oxytоca, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella spp., Moraxela catarrhalis b+/b-, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарувчилари), Neisseria meningitides, Pasteurella conis, Pasreurella dagmatis, Pasteurella multocida, Pasteurella spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas spp., Salmonella spp., Serratia marcescens, Serratiа spp.

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus, Propionibacterum spp., Veilonella spp.

Бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumоniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Legionella spp., Mycobacterium spp., Mycobacterium leprae, Micopbacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumoniae, Ricketsia spp., Ureaplasma urealyticum.

Ўртача сезгирлар (МПК³4 мг/л):

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium urealitium, Corynebacterium xerosis, Enterococcus faecium, Staphylococcus epidermidis метициллинга резистентлари, Stapylococcus haemolyticus метициллинга резистентлари.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Burkholderia cepacia, Campilobacter jejuni/coli.

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus, Bacteroides ovaius, Prevoitella spp., Porphyromonas spp.

Чидамлилар (МПК³8мг/л):

Аэромб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium jeikeium, Staphylococcus aureus метициллинга резистентлар, Staphylococcus coagulase-negative метициллинга резистентлари.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Alcaligenes xylosaxidans.

Бошқа микроорганизмлар: Mycobacterium avium

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Перорал ва вена ичига юборилганда қон плазмасидаги максимал концентрациясига бир соат давомида етади. Биокираолишлик 100% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Левофлоксациннинг 30-40% қон оқсиллари билан боғланади.

Левофлоксацинни 500 мг дозада кунига икки марта юборилганда аҳамиятсиз кумуляция кузатилади.

500 мг ни вена ичига юборилгандан сўнг левофлоксациннинг максимал концентрациясига:

  • тўқима суюқлигида (бронхларнинг шиллиқ қаватида) 1 соатдан кейин эришилади ва 8,3 мкг/мл ни ташкил қилади,
  • ўпка тўқимасида 4-6 соатдан кейин эришилади ва 11,3 мкг/мл ни ташкил қилади,
  • буллёз элементларнинг ичидагисида 2-4 соатдан сўнг эришилади ва 6,7 мкг/мл ни ташкил қилади.

Метаболизми

Препарат десметиллевофлоксацин ва левофлоксацин –N- оксидни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Улардан 5% сийдик билан чиқарилади.

Элиминацияси

Левофлоксацин қондан нисбатан секин чиқарилади (t= 6-8 соат).

Препаратнинг юболрилган дозасининг 85% сийдик билан чиқарилади.

Препаратни перорал ва вена ичига юборилганида унинг организмдан чиқарилишида аҳамиятли фарқ йўқ.

Қўлланилиши

Нирливга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион–яллиғланиш касалликлари:

  • ўткир синуситлар
  • касалхонадан ташқаридаги пневмония;
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);
  • сийдик чиқариш йўлларинингасоратланмаган инфекциялари;
  • простатит;
  • юқорида кўрсатилган касалликлар билан боғлиқ бўлган септицемия/бактериемия;
  • интра-абдоминал инфекциялар(анаэроб микрофлорага таъсир этувчи дори воситалари билан комбинацияда);

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • левофлоксацинга ёки бошқа хинолонларга ўта юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ;
  • фторхинолонлар билан олдинги ўтказилган даволашдаги пайларнингшикастланиши;
  • болалик ва ўспиринлик ёши (18 ёшгача);
  • ҳомиладорликва лактация даври.

Буйракларнинг фаолиятини йўлдош пасайиши бўлишини юқори эҳтимоли муносабати билан, кекса ёшдаги шахсларда, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Нирливнинг инфузион эритмаси кунига бир ёки икки марта юборилади. Дозалар инфекциянинг характери ва оғирлигига, ҳамда фараз қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига қараб белгиланади. Препаратнинг навбатдаги юборилиши 48-72 соатдан сўнг ўтказилиши лозим.

Дозалаш ва даволашнинг давомийлиги:

Бактеремияга гумон қилинганда – 500 мг кунига 1 марта перорал ёки в/и 7-14 кун.

Ўткир синусит: 500 мг перорал 7-14 кун.

Сурункали бронхитнинг зўрайиши: 500 мг перорал 7 кун.

Сурункали простатит: 500 мг перорал 28 кун давомида.

Сийдик чиқариш йўлларининг аралаш инфекциялари: 250 мг перорал 3 кун давомида.

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг бактериал инфекциялари: 750 мг 10-14 кун.

Нирлив асосан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун буйраклар фаолияти бузилган беморларни даволашда препарат дозасини камайтириш талаб қилинади:

Креатинин клиренси 50-80 мл/мин 20-49 мл/мин 19-10 мл/мин

– 500 мг, 250 мг 500 мг, 250 мг

ҳар 24 соатда  ҳар 24 соатда

 

Клиренсни ҳисоблаш: вазн (кг) х (140-ёш)

Эркакларда = 72 х зардобдаги креатинин (мг/мл).

Аёлларда = 0,85 х эркакларнинг рақамли кўрсаткичи.

Жигар фаолияти бузилганида дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди, чунки левофлоксацин жигарда жуда кам даражада метаболланади.

Нирливнинг инфузион эритмаси вена ичига аста-секин томчилаб юборилади. Нирливнинг 100 мл эритмасининг (1 флакон) инфузиясини давомийлиги 60 минутдан кам бўлмаслиги керак («Махсус кўрсатмалар» га қаранг). Беморнинг ҳолатига қараб бир неча кун даволангандан кейин вена ичига томчилаб юборишдан препаратни шу дозадаги ичга қабул қилиш учун мўлжалланган шаклини қабул қилишга ўтиш мумкин.

Нирлив инфузия учун эритмаси қуйидаги инфузион эритмалар билан тўғри келади: натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, декстрозанинг 5% ли эритмаси, 2,5% ли Рингер эритмаси декстроза билан, парентерал озиқланиш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, карбонсувлар, электролитлар).

Нирлив 500 мг/100 мл эритмасини гепарин билан ёки ишқорий реакцияга эга бўлган эритмалар билан (масалан, бикарбонат натрий эритмаси билан) аралаштириш мумкин эмас.

Даволашнинг давомийлиги кўпи билан 14 кунни ташкил қилиши лозим. Бошқа антибиотикларни қўллашдаги каби, препарат билан даволашни тана ҳарорати нормаллашганидан кейин ёки қўзғатувчи ишончли йўқотилганидан кейин минимум 48-78 соат давомида давом эттириш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

Тез-тезлиги Ножўя самараларининг пайдо бўлиши
тез-тез: 100 та бемордан 1-10 тасида
баъзида: 100 та бемордан 1 дан камида
кам: 1000 та бемордан 1 дан камида
жуда кам: 10000 та бемордан 1 дан камида
алоҳида ҳолларда: 10000 та бемордан 1 дан камида

Тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари

Баъзида: қичишиш ва терини қизариши.

Кам: эшакеми, бронхоспазм ва ларингоспазм каби симптомлар билан кечувчи ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакцияар).

Жуда кам ҳолларда: тери ва шиллиқ қаватларнинг шишлари (масалан, юз ва томоқ соҳасида), артериал босимни бирдан тушиши ва шок; қуёш ва ультрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); аллергик пневмонит; васкулит.

Алоҳида ҳолларда: пуфаклар ҳосил бўлиши билан бирга терида оғир тошмалар тошиши, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва экссудатив кўпшаклли эритема. Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакцияларидан олдин баъзида енгилроқ тери реакциялари бўлиши мумкин. Юқорида номланган реакциялар препаратни биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтганидан кейиноқ ривожланиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари ва модда алмашинувига таъсири

Тез-тез: кўнгил айниши, диарея.

Баъзида: иштаҳани йўқотиш, қусиш, қоринда оғриқлар, овқат ҳазм бўлишини бузилиши.

Кам: диарея (шу жумладан қон билан), у жуда кам ҳолларда ичакнинг яллиғланиши ва ҳатто сохтамембраноз колитнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Жуда кам: қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қондаги қанд миқдорини тушиб кетиши (гипогликемия); гипогликемиянинг мумкин бўлган белгилари: «бўри» иштаҳаси, асабийлик, терлаш, қалтираш.

Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси, уларни порфириянинг (модда алмашинувини жуда кам учрайдиган касаллиги) зўрайишини, шу касал билан касалланган беморларда чақириши мумкинлигидан гувоҳлик беради. Бундай самарани Нирлив препарати қўлланганида ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Нерв тизимига таъсири

Баъзида: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки ступор, уйқучанлик, уйқуни бузилиши.

Кам: депрессия, безовталик, психотик реакциялар (масалан, галлюцинациялар билан) нохуш туйғулар (масалан қўлларнинг панжаларида парастезиялар), қалтираш, қўзғалган ҳолат, тиришишлар ва онгни чалкашиши.

Жуда кам: эшитиш ва кўришни бузилиши, таъм ва ҳид сезишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши.

Юрак-томир тизимига таъсири

Кам: кучли юрак уриши, артериал босимни пасайиши.

Жуда кам: (шоксимон) томир коллапси.

Алоҳида ҳолларда: QT интервалини узайиши.

Мушаклар, пайлар ва суякларга таъсири

Кам: пайларни шикастланиши (тендинитни ҳам қўшиб), бўғим ва мушак оғриқлари.

Жуда кам: пайларнинг узилиши (масалан, ахиллов пайини) даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида икки томондан ривожланиши мумкин (шунингдек “Махсус кўрсатмалар” га қаранг); астеник бульбар фалаж билан касалланган беморлар учун махсус аҳамиятга эга бўлган мушак кучсизлиги.

Алоҳида ҳолларда: мушакларнинг шикастланиши (рабдомиолиз).

Жигар ва буйракларга таъсири

Тез-тез: жигар ферментлари (масалан, аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансферазанинг) фаоллигини ошиши.

Кам: қон зардобида билирубин ва креатинин миқдорини ошиши (жигар ва буйраклар фаолиятини сусайишининг белгилари).

Жуда кам: жигар реакциялари, ҳатто буйрак етишмовчилигигача бўлган буйраклар фаолиятини ёмонлашуви, масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги (интерстициаль нефрит).

Қонга таъсири

Баъзида: эозинофиллар сонини ошиши, лейкоцитлар сонини камайиши.

Кам: нейтропения, тромбоцитопения, бу қоновчанликни кучайиши билан бирга кечиши мумкин.

Жуда кам: агранулоцитоз ва оғир инфекцияларнинг ривожланиши (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва ҳолатни турғун ёмонлашуви).

Алоҳида ҳолларда: гемолитик анемия; панцитопения,.

Бошқа ножўя таъсирлари

Тез-тез: юборилган жойда оғриқлар, қизариш ва флебит.

Баъзида: умумий ҳолсизлик (астения).

Жуда кам: иситма.

Ҳар қандай антибиотик билан даволаш одамда нормал ҳолатда бўладиган микрофлоранинг ўзгаришини чақириши мумкин (бактериялар ва замбуруғлар). Шу сабабга кўра иккиламчи инфекция ва суперинфекция ривожланиши мумкин, улар қўшимча даволашни талаб қлиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан намоён бўлади (онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тутқаноқ хуружлари туридаги тиришиш хуружлари). Бундан ташқари, меъда-ичак бузилишлари (масалан, кўнгил айниши) ва шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланишлари, QT интервални узайиши бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Левофлоксацин диализ (гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий перитонеал диализ) ёрдамида чиқарилмайди. Махсус антидоти мавжуд эмас.

Махсус кўрсатмалар

Бўғим тоғайларининг шикастланишини эҳтимоли туфайли, Нирливни болалар ва ўспиринларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги беморларни даволашда, бу гуруҳ беморларда буйраклар фаолиятининг бузилишлари кўпроқ кузатилишини назарда тутиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Оғир пневмонияда Нирлив оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин. Айрим қўзғатувчилар (P.aeruginosa) чақирган госпитал инфекцияларда, комбинацияланган даволаш талаб қилниши мумкин.

Юборишнинг тавсия қилинган давомийлигига қатъий риоя қилиш керак, у камида 60 минутни (100 мл инфузион эритма) ташкил этиши керак. Левофлоксацин қўллашни тажрибаси, инфузия вақтида кучли юрак уриши ва артериал босимни транзитор тушиши кузатилиши мумкинлигини кўрсатади. Кам ҳолларда артериал босимни яққол пасайиши томирли коллапснинг сабаби бўлиши мумкин. Агарда левофлоксацинни (офлоксациннинг L-изомери) юбориш вақтида артериал босимни яққол тушиши кузатилса, қуйишни дарҳол тўхтатилади.

Нирлив препарати билан даволаниш вақтида, бош мияни олдинги шикастланиши билан боғлиқ бўлган, масалан, инсульт ёки оғир травма билан, беморларда тиришиш хуружлари ривожланиши мумкин. Тиришишга тайёрлик фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин (“Ўзаро таъсирлар”га қаранг).

Левофлоксацин қўлланганида фотосенсибилизация жуда кам аниқланишига қарамасдан, ундан сақланиш учун, беморларга қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишга  дучор бўлиш тавсия қилинмайди.

Сохтамембраноз колитга гумон қлинганида Нирливни дарҳол бекор қилиш ва мос келувчи даволашни бошлаш керак. Бундай ҳолларда, ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Препарат қўлланганида жуда кам кузатиладиган тендинит (авваламбор ахиллов пайини яллиғланиши) пайларнинг узилишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги беморлар тендинитга кўпроқ мойил бўладилар. Кортикостероидлар билан даволаш пайларнинг узилиши хавфини оширади. Тендинитга гумон қилинганида Нирлив препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни мос келувчи даволашни бошлаш, масалан, унга тинчлик ҳолатини таъминлаш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Ножўя таъсири”га қаранг).

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар фторхинолонларга эритроцитларнинг парчаланиши (гемолиз) билан реакция беришлари мумкин. Шунинг учун бундай беморларни Нирлив препарати билан даволашни катта эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Нирлив препаратининг бош айланиши ёки ступор, уйқучанлик ва кўришни бузилиши (“Ножўя таъсири” га қаранг) каби ножўя таъсирлари, реакция тезлиги ва диққатни жамлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин, бу қобилиятлар муҳим аҳамиятга эга бўлган вазиятларда (масалан, автомобиль бошқаришда, машина ва механизмларга хизмат кўрсатишда, турғун бўлмаган ҳолатда ишларни бажаришда) маълум хавф туғдириши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Хинолонлар ва ўз навбатида тиришишга тайёрликнинг церебрал поғонасини пасайтириш қобилиятига эга моддаларни бир вақтда қўллаш, тиришишга қарши поғонани яққол пасайтириши ҳақида хабарлар бор. Бу тенг даражада хинолонлар ва теофиллинни, фенбуфенни ёки унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (ревматик касаллликларни даволаш учун воситалар) бир вақтда қўллашга ҳам тааллуқлидир.

Нирлив препаратининг таъсири сукральфат (меъда шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун восита) билан бир вақтда қўлланганида яққол сусаяди. Худди шунингдек магний ёки алюминий сақловчи антацид воситалар (жиғилдон қайнаши ва гастралгияларни даволаш учун препаратлар), ҳамда темир тузларини (камқонликни даволаш учун воситалар) бир вақтда қабул қилишда ҳам содир бўлади. Бу препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилгандан 2 соат кейин Нирливни қабул қилиш керак. Кальций карбонати билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Глюкокортикостероидларни қабул қилиш пайларнинг узилиши хавфини оширади. К витаминининг антагонистларини бир вақтда ишлатишда қоннинг ивиш тизимини назорат қилиш керак.

Левофлоксациннинг чиқарилиши (буйрак клиренси) циметидин ва пробеницид таъсирида бироз секинлашади. Шуни таъкидлаш керакки, бу ўзаро таъсири амалда ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас. Шунга қарамасдан, чиқарилишини маълум йўлларини (найчалар секрецияси) блокловчи пробеницид ва циметидин тур дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида, левофлоксацин билан даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Авваламбор бу буйраклар фаолияти чекланган беморларга тааллуқли. Левофлоксацин циклоспориннинг яримчиқарилиш даврини бироз оширади.

QT интервалини узайтириши маълум бўлган дори воситалари.

Левофлоксацин бошқа фторхинолонлар каби, QT интервалини узайтириши маълум бўлган дори препаратларини (масалан, IA ва III синф аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак  (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Яроқлилик муддати

2 йил.

Сақлаш шароити: Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

100 мл дан шиша флаконларда.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Ишлаб чиқарувчи: Aculife, Ҳиндистон