QUPEN GEL

ATX kodi: M02AC

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЮПЕН ГЕЛЬ 

QUPEN GEL

 

Препаратнинг савдо номи: Кюпен гель

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): диклофенак, метилсалицилат, ментол, зиғир мойи.

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

Ҳар бир туба қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: зиғир мойи (таркибида a-зиғир кислотаси устунлик қилади) 3,00% в/в, диклофенак диэтиламини 1,16% в/в (1,00% в/в диклофенак натрий миқдорига тўғри келади), метилсалицилат БФ 10,00% в/в, ментол 5,00% в/в.

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, карбомер 940, триэтаноламин, пропиленгликоль, полиоксил 40 гидрогенланган канакунжут мойи (Акризол к-140), изопропил спирти, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, суюқ тозаланган парафин, юмшоқ оқ парафин, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли гомоген гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўлланадиган яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: M02AC

 

Фармакологик хусусиятлари

Кюпен гель таркибида яққол яллиғланишга қарши, анальгетик ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатувчи ностероид тузилишга эга бўлган модда диклофенак натрий сақлайди.

Диклофенакнинг, экспериментал шароитларда аниқланган асосий таъсир механизми, простагландинлар биосинтезини тормозланиши ҳисобланади. Простагландинлар яллиғланиш, оғриқ ва иситманинг генезида муҳим роль ўйнайди. Ревматик касалликларда диклофенакнинг яллиғланишга қарши ва анальгетик хусусиятлари, тинч ҳолатдаги ва ҳаракатдаги оғриқ, бўғимларнинг эрталабки танглиги ва шиши каби симптомлар ва шикоятларнинг яққоллигини аҳамиятли камайиши билан ифодаланувчи клиник самарасини, шунингдек фаолиятини яхшиланишини таъминлайди. In vitro шароитларда диклофенак натрий, пациентларни даволашда эришиладиган концентрацияларга эквивалент концентрацияларда тоғай тўқимасининг протеогликанлари биосинтезини бостирмайди.

Постравматик ва операциядан кейинги яллиғланиш жараёнларида диклофенак оғриқни (ҳам спонтан, ҳам ҳаракатда пайдо бўлувчи) тез йўқотади, яллиғланиш шиши ва операциядан кейинги жароҳат шишини камайтиради.

 

Қўлланилиши

Кюпен гель – бу маҳаллий таъсир қилувчи оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши гель, скелет-мушак шикастланишлари билан боғлиқ бўлган оғриқлар, шишлар ва яллиғланишлар: чўзилиш, тендинит, бурсит, қўллар, бўйин, елкалардаги оғриқлар, ишиалгия, бўғимларни қийин ҳаракатланиши, белда оғриқ ва лямбагода кўрсатилган.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кюпен гель шикастланган жойларга кунига 3-4 марта қўйилади, дори массаси бутунлай сингиб кетгунича ишқалаб уқаланади.

 

 

Ножўя таъсирлари

Тошма, қичишиш ва қизариш каби ножўя таъсирлари бўлиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин одатда ножўя таъсирлари йўқолади. Агар симптомлари сақланиб турса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Кюпен гелини диклофенакка, аспиринга, бошқа ностероид яллиғланишга қарши дориларга ва препаратнинг бошқа ингредиентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат маҳаллий қўлланганлиги учун диклофенакни тизимли сўрилиши пастлиги сабабли, ўзаро таъсирни ривожланиш эҳтимоли жуда паст. Препаратни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Диклофенак фотосенсибилизация чақирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Тизимли ножўя самараларни ривожланиши эҳтимоли диклофенак маҳаллий қўлланганида у ички қабул қилингандагига нисбатан кам, аммо Кюпен гелни терининг нисбатан катта юзаларига узоқ вақт давомида суртилганида, ривожланиш эҳтимоли ортади.

Кюпен гелни терининг шикастланган, яллиғланган ёки инфекцияланган соҳаларига ва очиқ яраларга тушишини олдини олиб, терининг фақат интакт сохаларига суртиш тавсия этилади. Уни кўз ва бошқа шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўйиш мумкин эмас. Препаратни ичга қабул қилиш мумкин эмас.

Терида бирон бир тошма пайдо бўлганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Кюпен гелни намликни ўтказмайдиган окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин эмас. Пайлар чўзилганида шикастланган соҳага бинтли боғлам қўйиш мумкин.

Кюпен гель очиқ яраларга қўлланмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларда препаратни қўллашни клиник тажрибаси чекланганлиги сабабли, уни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Миометрияни қисқарувчанлик қобилиятига таъсири ва кучсиз туғруқ фаолиятини ривожланиши ва/ёки артериал йўлни муддатидан олдин ёпилиши эҳтимоли борлиги сабабли, бу айниқса ҳомиладорликнинг III уч ойлигига таалуқлидир.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомидорлик даври, ҳомилани ривожланиши, туғруқ даври ва постнатал ривожланишга салбий таъсирининг тасдиқловчи далиллар аниқланмаган.

Эмизиш даврида препаратни қўллашни ўта зарурати бўлганида, кутилган фойда потенциал хавфдан юқори бўлганида, препаратни кўкрак соҳасига ёки терининг катта юзасига суртиш, узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг компонентларини тизимли сўрилиши жуда паст бўлганлиги сабабли, дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам. Ичга бехосдан қабул қилинганида меъдани тез ювиш ва адсорбент қабул қилиш керак. Даволаш симптоматик, НЯҚВ билан заҳарланганда қўлланадиган умумий қувватлантирувчи воситалар қўлланади.

 

Чиқарилиш шакли

Кюпен гель 20г, 30г, 40г ва 50 г дан тюбикларда чиқарилади.

Кюпен гель 40 г дан шарикли аппликатори бўлган флаконда.

 

Сақлаш шароити

Салқин, қоронғи ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи

Avison Pharmaceutical Pvt. Ltd., India

Coral Laboratories Limited

Plot № . 27-28, Pharmacity, Selaqui,

Dehradun, Uttarakhand – 248197, India