SALDON

ATX kodi: N02BE51

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

САЛДОН

 SALDON

 

Препаратнинг савдо номи: Салдон

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): парацетамол, хлорфенирамин малеати, фенилэфрин гидрохлориди, кофеин.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка сақлайди:

Фаол моддалар:

Парацетамол 500 мг

Кофеин 30 мг

Фенилэфрин гидрохлориди 5 мг

Хлорфенирамин малеати 2 мг

Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон, натрий метабисульфити, тозаланган тальк, магний стеарати, натрий гликолат крахмали, аэросил, тозаланган сув, бўёвчи: Ponceau 4R.

Таърифи: пушти рангли, думалоқ, қобиқ билан қопланмаган, бир томонида бўлиш чизиғи бўлган таблетка.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўткир респиратор касаллик (ЎРК) ва шамоллаш белгиларини бартараф қилиш учун воситалар.

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг хусусиятларига боғлиқ.

Парацетамол

Оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади, таъсир механизми асосан марказий нерв тизимида простагландинларни синтезини ингибиция қилиш ва камроқ даражада гипоталамусдаги терморегуляцияга таъсири билан боғлиқ.

Хлорфенирамин малеати

Н1-гистамин рецепторларининг блокатори. Аллергияга қарши таъсир кўрсатади, экссудация ҳолатини камайтиради. Бурун қон томирларини торайтиради, бурун бўшлиғини, бурун-ҳалқум ва бурун ён бўшлиқларини шиллиқ қаватини шишини ва қизаришини бартараф қилади.

Фенилэфрин гидрохлориди

Томирларнинг α-адренорецепторларини рағбатлантирувчи, юрак рецепторларига кам таъсир қилади. Артериолаларни торайишини ва артериал босимни ошишини (мумкин бўлган рефлектор брадикардия билан) чақиради. Қорачиқларни кенгайишига (аккомодацияга таъсир қилмасдан) ёрдам беради ва глаукомани очиқ бурчакли шаклида кўз ички босимини пасайтириши мумкин.

Кофеин

Бош миянинг психомотор марказларини рағбатлантиради, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, (шу жумладан мигрень), уйқучанлик ва чарчоқликни бартараф қилади, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширади.

 

Фармакокинетикаси

Парацетамол

Меъда-ичак йўлларидан, асосан ингичка ичакдан асаосан пассив транспорт йўли билан тез сўрилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1-4 соатни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Хлорфенирамин малеати

Ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияга (Cmax) 1-2,5 соатда эришилади.Т1/2 охирги фазада 16-19 соатни ташкил қилади. Сийдик билан (70-83%) ўзгармаган метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Фенилэфрин гидрохлориди

Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. Ичак девори МАО иштирокида ва жигар орқали “биринчи ўтишда” метаболизмга учрайди. Биокираолишлиги паст.

Кофеин

Ичакда яхши сўрилади, Т1/2 плазмада 5-10 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Юқори ҳарорат, иситма, бош оғриғи, бурун битиши, тумов, аксириш, мушакларда оғриқлар билан кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ЎРВИ, ринит, шамоллаш, грипп) симптоматик даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Катталарга 1-2 таблеткадан ҳар 4-6 соатда, кунига 6 таблеткадан ошмаслиги керак.

Болаларга: 2 ёшдан 6 ёшгача 1/4 таблеткадан кунига 3 марта, 6 ёшдан 12 ёшгача – 1/2 таблеткадан кунига 3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Даволаш курси 7 кундан ошмаслиги керак.

Агар препаратни қабул қилишни бошлагандан кейин 3 кун давомида симтомларни енгилашиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо қуйидагилар бўлиши мумкин:

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимини ошиши, тахикардия, аритмия, брадикардия.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрия соҳасида оғриқ, қабзият, оғизни қуриши, гепатотоксик таъсир.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги,

– глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги,

– тиреотоксикоз, артериал гипертензия ва қон дискразияси,

– бета-блокаторларни, трициклик антидепрессантларни ва МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш,

– ҳомиладорлик ва лактация даври,

– 2 ёшгача бўлган болалар,

– препаратни компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Парацетамол бир вақтда қўлланганида урикозурик воситаларининг самарадорлигини пасайтиради, МАО ингибиторларини, седатив воситалари, этанолнинг самараларини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши дори воситалари, антипсихотик, фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият хавфини кучайтиради, ГКС эса – глаукомани ривожланиш хавфини кучайтиради.

Жигар микросомал ферментлари индукторлари, гепатотоксик таъсирга эга бўлган воситалар билан бир вақтда қўлланганида парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши, антикоагулянтлар билан – протромбин вақтини унчалик катта бўлмаган ёки ўртача ошиши, диазепам билан – диазепамни экскрециясини камайиш, метоклопрамид билан – парацетамолни ва уни қон плазмасидаги концентрациясини ошиш хавфи пайдо бўлади.

Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив самарасини пасайтиради. Гуанетидин фенилэфринни α-адреностимулятор самарасини, трициклик антидепрессантлар симпатомиметик самарасини кучайтиради .

Кофеин уйқу чақирувчи ва наркоз учун воситаларининг самарасини пасайтиради, нонаркотик анальгетикларнинг самарасини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Узоқ вақт қўлланганида жигар, буйрак фаолиятини, қон яратиш тизими ҳолатини (препаратнинг таркибида парацетамол бўлганлиги туфайли) кузатиш зарур.

Кекса ёшдаги шахсларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Даволаш вақтида артериал босимни ва ЭКГ назорат қилиб борилади.

Жигар микросомал рағбатлантирувчилари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) парацетамолнинг гидроксилланган фаол метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширади, бу унчалик катта бўлмаган дозани ошириб юборилишларида оғир интоксикацияни ривожланиш эҳтимоли билан боғлиқ.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қабул қилиш вақтида автотранспортни ҳайдашдан ва юқори психомотор реакция тезлигини ва диққатни жамлашни концентрациясини талаб қиладиган потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: парацетамолни ҳаддан ташқари юқори дозаларда қабул қилган беморларда беморнинг ҳолати биринчи 3 кун давомида қониқарли бўлиши мумкин ва фақат ундан кейин жигарнинг шикастланиш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши натижасида жигар ҳужайраларида ривожланадиган ўзгаришлар шикастланиш ва метаболизмнинг оралиқ токсик моддаларини тўпланишини чақиради.

Даволаш: меъдани ювиш, тузли сурги воситаларини қўллаш. Марказий нерв тизимини шикастланишида ҳолатни назорат қилиш учун ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ) ва кислород билан таъминлаш, шунингдек налоксонни юбориш керак бўлиши мумкин, Ацетилцистеин ёки гепатопротектор таъсир намоён қиладиган метионин парацетамолнинг антидоти бўлиб ҳисобланади.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар. 50х4 ёки 25х4 таблеткалар контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи

Avison Pharmaceutical Pvt. Ltd., India

Coral Laboratories Limited

Plot № . 27-28, Pharmacity, Selaqui,

Dehradun, Uttarakhand – 248197, India