Feromaks sirop

ATX kodi: B03AB

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

ФЕРОМАКС

 

Препаратнинг савдо номи: Феромакс

Таъир этувчи модда (ХПН): йўқ

Дори шакли: сироп

Таркиби:

15 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: темир аммоний цитрати USP-160 мг (бу 32,8 мг элементар темир миқдорига тўғри келади); фолат кислотаси ВР-0,5 мг; цианокобаламин ВР-7,5 мкг; мис сульфатии USP-30 мкг; магний сульфати USP-30 мкг.

ёрдамчи моддалар: сахароза-6000,0 мг; метилпарабен-27,0 мг; пропилпарабен-3,0 мг; натрий бензоати-30,0 мг; динатрий ЭДТА-30,0 мг; суюқ глюкоза-3000,0 мг; глицерин-375,0 мг; ксантан камеди-30,0 мг; натрий гидроксиди-0,9 мг; повидон-15,0 мг; лимон кислотаси-37,5 мг; натрий цитрати-15,0 мг; ваниль эссенцияси-150,0 мг; карамель бўёвчиси-0,0375 мл; тозаланган сув-q.s. 15 мл гача.

Таърифи: Тўқ-жигарранг рангли ванил таъмли қовушқоқ суюқлик

Фармакотерапевтик гурухи: антианемик восита.

АТХ коди: В03АВ

 

Фармакологик хусусиятлари

Феромакс препаратининг фармакологик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи компонентларининг таъсири билан белгиланади.

Темир организмнинг нормал хаёт фаолияти учун зарур, алмаштириб бўлмайдиган металл хисобланади. У гемоглобин, миоглобин, шунингдек турли ферментларнинг таркибига киради; кислородни қайта боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади, қон ҳосил бўлиши жараёнларида мухим роль ўйнайди. Организмда темир етишмовчилиги, жисмоний ривожланишнинг секинлашиши, умумий холсизлик, мехнат қобилятини пасайиши, анемик гипоксия, стоматит, глоссит ва бошқа патологик кўринишлар билан бирга кечувчи темир танқислиги анемияси ривожланишига олиб келади.

Фолат кислотаси В витаминлар гурухига киради. Организмда фолат кислотаси турли метаболик жараёнларда иштирок этувчи кофермент хисобланадиган тетрагидрофолат кислотасигача тикланади. Фолат кислотаси қон хужайраларини, мегалобластларнинг етилиши ва нормобластларнинг синтези жараёнларини ҳам қўшиб, нормал ҳосил бўлиши учун керак. Фолат кислотасини етишмовчилиги қон ҳосил бўлишини мегалобластик фазасини нормобластикка ўтишини тормозлайди.Фолат кислотаси В12 витамини билан бирга эритропоэзни рағбатлантиради, шунингдек аминокислоталар (метионин, серин ва бошқ.), нуклеин кислоталари, пуринлар ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади.

 

Цианокобаламин (В12 витамини) юқори биологик фаолликка эга. Ўсиш омили хисобланади, нормал қон ҳосил бўлиши ва эритроцитларнинг етилиши учун керак; лабил метил гурухларнинг синтезида ва холин, метионин, креатин, нуклеин кислоталари ҳосил бўлишида иштирок этади. Организмда В12 витаминининг етишмовчилиги пернициоз анемияга олиб келади.

 

Мис ва магний ҳаётий мухим микроэлеметнлар хисобланади ва моддалар алмашинувида маълум роль ўйнайди. Кичик дозаларда мис сульфати анемияларда эритропоэзни кучайтиради.

 

Қўлланиши

– Сурункали қон йўқотилиши, гельминтозлар, темирга бўлган талабни ва бошқа етишмовчилигида;

– Темир, фолат кислотаси ва/ёки В12 витамини етишмовчилиги натижасида келиб чиққан диморф анемия;

– Ҳомиладорлик ва лактацияда анемия, шунингдек ҳомиладорлик вақтидаги темир танқислигини олдини олиш;

– Умумий ҳолсизлик, иштахани йўқлиги, атроф мухитнинг салбий шароитларининг таъсирида ва тузалиш даврида тонусловчи восита сифатида;

– Жаррохликдан кейинги ва бошқа ҳолатларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади.

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – сироп 1 чой қошиқдан суткада 1 марта тавсия этилади (ўлчов стаканчаси 5 мл дан бир марталик доза кунига 5 мл сироп).

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга –   чой қошиқдан суткада 2 марта (кунига 10 мл сироп ўлчов стаканчасида 5 мл дан бир марталик доза).

Сиропни қошиқчада ёки ўлчов стаканчада бериш мумкин ва сув билан ичишга рухсат берилади.

Катталарга шу жумладан хомиладорларга хам 1 ош қошиқдан ёки 10 мл ўлчов стаканчада кунига 2 марта.

 

Ножўя таъсирлари

Мумкин бўлган ножўя таъсирлари: кўнгил айниши, қусиш, иштахани анорексиягача пасайиши, қабзият, диарея, гастралгия, ичак санчиқлари, кекириш, аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Организмда темир миқдорини ошиши (гемосидероз, гемохроматоз), темирнинг утилизациясини бузилиши (апластик анемия), жигар ва буйракларнинг сурункали касалликлари, сурункали яллиғланиш касалликлари, назорат қилинмайдиган гипертензия, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Феромакс сироп тетрациклинлар ва пенициллинлар билан бир вақтда қўлланганда, хелат бирикмалар хосил бўлиши туфайли, темирнинг сўрилиши камайиши мумкин. Бир вақтда алюминий, магний ва кальций тузларини сақловчи антацидоап қўлланганда, темирнинг сўрилиши камаяди.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат темир, фолат кислотаси ва В12 витаминининг танқислиги билан боғлиқ бўлган анемияларда самарадор, лекин бошқа этиологияли анемияларда самарадор эмас. Препаратни буюришдан олдин лаборатория тахлиллари асосида беморда темир танқислигини тасдиқлаш керак. Темир сақловчи бошқа препаратларни бирга қўллашдан сақланиш керак. Темир сақловчи препарталар қўлланганда, ахлатни қора рангга бўялиши мумкин, бу клиник ахамиятга эга эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашнинг адекват ва қатъий назоратли текширишлари ўтказилмаган. Ҳомилдарликнинг II ва III уч ойликларида тавсия этилган дозаларда қўллашда қандай-бўлмасин салбий таъсирлар аниқланмаган. Препарат эмизувчи она томонидан қўлланганда, кўкрак сутига препаратнинг фақат катта бўлмаган қисми тушади. Шундай қилиб, эмизикли болаларда нохуш самараларнинг пайдо бўлишини эхтимоли кам.

 

Дозани ошириб юборилиши

Феромакс сиропи билан даволашда дозани ошириб юборилиши хақида хабар берилмаган. Кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай аломат ва фермакс сиропи кўп миқдорда овқатланиш билан боҳлиғлиги ёғда эрувчи витаминлар таркибига боғлиқ бўлади. Агар темирнинг дозасини ошириб юборилиши гумон қилинса, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин оғриқлари, қонли қусиш, ректал қон кетишлар, бўшашиш ва томирли етишмовчилик симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек гипергликемия ва метаболик ацидоз хам кузатилиши мумкин. Даволашни дархол амалга ошириш керак. Оғир холларда, яширин фазадан кейин, 24-48 соат ўтгач қайталаниши мумкин, у кома, гипотензия ва гепатоцеллюляр некроз ва буйрак етишмовчилиги кўринишида номоён бўлади.

Даволаш

Препаратни кейинги сўрилиши камайтириши ёки олдини олиш учун қуйдаги чоралар тавсия этилади:

1.Қусишни чақирувчи воситани юбориш.

2.Меъдани ювиш меъдага тушган препаратни чиқариб юбориш учун керак бўлиши мумкин. Бу дкферроксамин (2 г/л) эритмасини ишлатиш билан ўтказилиши керак. Деферроксамин (5 г 50-100 мл сувда) меъда бўшатилганидан кейин меъдага юборилиши керак. Қусуқ массалари билан мумкин бўлган аспирацияни аниқлаш учун бемор доимий кузатув остида бўлиши керак, зарурати бўлганда аппаратли нафас тутиб турилади.

3.Ичакни бўшалишини чақириш учун маннитол ёки сорбитол эритмасини бериш керак.

4.Оғир захарланиш: темирни юқори зардоб даражаси (≥142 ммоль/л) билан шок ва/ёки кома бўлганда дархол хаёт фаолиятини тутиб туриш учун чоралар кўриш ва дархол деферроксаминни вена ичига юбориш керак. Деферроксаминнинг тавсия этиладиган дозаси соатига 5 мг/кг ташкил қилади эритма секин вена ичига юборилганда 24 соатда максимум 80 мг/кг гача. Диққат: агар инфузия тезлиги ўта юқори бўлса, гипотония пайдо бўлиши мумкин.

5.Оғирлиги камроқ захарланишлар: 50 мг/кг деферроксамин мушак ичига юборилади (максимал доза 4 г).

6.Зардобдаги темирнинг даражасини назорат қилиш керак.

7.Сув ва электролит дисбалансининг ўрнини тўлдириш учун хар қандай суюқликларни қабул қилиш керак.

Фолат кислотаси одатда яхши ўзлаштирилади. Меъда-ича бузилишлар пайдо бўлиши мумкин. Кам аллергик реакциялар қайд этилади.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл, 150 мл, 200 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

қоронғи, қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 24 ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Ишлаб чиқарувчи

Saga Laboratories

Plot no. 1409, phase – iii, G.I.D.C., Varva,

Ahmedabad – 382 445, India.

Tel: -011-26415292

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«SHAYANA FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. 700057, Уста Ширин кўчаси 117-уй,

Тел.: 99(871) 2281692(93/94)

Факс: 99 (871) 2281695