LIVSON 

ATX kodi: А05С

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИВСОН

LIVSON

 

Препаратнинг савдо номи: Ливсон

Таъсир этувчи модда (ХПН): фосфолипидлар

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: соя дуккакларидан олинган фосфодитилхолин (3 sn-фосфодитил) холин умумий фосфодитилхолиннинг 93% ни ташкил этади (синоними – “эссенциал фосфолипидлар”, EPL) – 250 мг.

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий хлориди, натрий гидроксиди эритмаси (20%), инъекция учун сув.

Таърифи: сариқ, тиниқ, бир хил эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор.

АТХ коди: А05С

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Гепатопротектор таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятлари билан ифодаланади.

“Эссенциал фосфолипидлар” – мураккаб моддалар бўлиб, фосфатид ва тўйинмаган ёғ кислоталари (асосан олеин ва линолин кислоталари) нинг диглицеридли эфирларидир. Гепатоцитларнинг ҳужайра мембраналари ва органеллаларни муҳим структур элементи ҳисобланади. Фосфолипидлар мембраналарнинг ўтказувчанлиги ва мембраналарни боғлайдиган ферментларнинг фаоллигини бошқариб, оксидланиш фосфорланиш жараёнларини нормал кечишини таъминлайди. Препарат гепатоцитларни турли этиологияли шикастланишларида фосфолипидлар биосинтезини ва умумий липидлар алмашинувини нормаллаштиради. Гепатоцитларнинг структурасини регенерацияси орқали ва оксидланиш жараёнларини рақобатли ингибиция қилиши ҳисобига гепатоцитларнинг мембраналарини тиклайди: биомембраналарга сафланиб, тўйинмаган ёғ кислоталари токсикоген таъсирларни мембраналардаги липидларни ўрнига ўзи қабул қилиши мумкин. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради, сафронинг физик-кимёвий ҳусусиятларини рағбатлантиради.

 

Қўлланилиши

  • жигарнинг турли этиологияли, шу жумладан қандли диабетда ривожланадиган ёғли дегенерацияси;
  • сурункали гепатитлар;
  • жигар циррози;
  • алкоголь ва наркотик моддалар интоксикацияси (мажмуавий даволаш таркибида);
  • заҳарланишлар (шу жумладан дори воситаларидан заҳарланиш);
  • гепатоцитларнинг фаолиятини бузилиши (бошқа касалликларнинг асорати сифатида);
  • гепатоцитларни ташқи муҳитга зарарли моддаларни йўл қўйилган чегара миқдоридан ошиши, радиацион фонни кучайиши ва бошқа нохуш экологик омилларни таъсири билан боғлиқ бўлган шикастланишлари;
  • псориаз (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига (в/и) (секин) суткада 250-500 мг (1-2 ампула) дан (секин), оғир ҳолатларда 0,5-1 г (2-4 ампула) дан юборилади. Иккита ампуланинг ичидаги эритмани бир вақтда юбориш мумкин.

200 мл 0,9% ли физиологик эритмада, ёки 250 мл 5%, 10% ли глюкоза эритмасида суюлтириш мумкин.

Фақат тиниқ эритмани юборилсин. Бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. Вена ичига юбориш техникасига қатъий риоя қилиш керак.

Айниқса оғир ҳолатларда даволашни бошланишида препаратни вена ичига юбориш тавсия этилади. Парентерал юбориш усулини имкон борича перорал қабул қилиш усули билан тўлдириш тавсия этилади.

Ливсон препаратини мушак ичига юбориш қатъиян ман этилади (кучли таъсирланишни чақириши мумкин).

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – қорин соҳасида дискомфорт ҳисси. Жуда кам кузатиладиган реакция инъекция учун эритманинг таркибига кирувчи бензил спиртига юқори сезувчанлик реакциясидир.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Вена ичига юбориш учун эритмани 3 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун қўллаш (унинг таркибида бензил спирти борлиги сабабли) мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ливсон препаратини ҳомиладорлик даврида ва эмизикли болага таъсири юзасидан етарли маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат шифокорнинг назорати остида қўллаш керак. Лактация даврида Ливсон препарати ишлатилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтда препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда. 10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин жойда, 2оС дан 8оС гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган.

“Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd.”, India

“Adore Pharmaceuticals Pvt. Ltd.”, India,

(705472) 516 Khokani Ind Complex No 2

NR, Saibaba Temple, Sativali Vasai (E) – 401208