QUCEED BABY

ATX kodi: A02DA

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЮСИД БЭБИ

QUCEED BABY

 

Препаратнинг савдо номи: Кюсид Бэби

Таъсир этувчи модда (ХПН): симетикон

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби

Ҳар бир мл ичга қабул қилиш учун суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

симетикон эмульсияси – 40 мг симетиконга эквивалент;

сиропли асос  q.s.

ёрдамчи моддалар: укроп мойи, фенхел мойи, натрий метилпарабени, натрий пропилпарабени, қанд, резина ксантани, 70% ли сорбитол эритмаси, глицерол, аспартам, сувсиз коллоид кремний, полисорбат 80, тозаланган сув.

Таърифи: хушбўй ҳидли деярли рангсиз суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метеоризмга қарши восита.

АТХ коди: A02DA

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Кюсид Бэби (симетикон) кўпик ҳосил бўлишига қарши восита сифатида таъсир қилиб, газ ҳосил бўлишини камайтиради. У силиконни полимери бўлиб, газ пуфакчаларининг сирт таранглигини пасайтиради ва кичик газ пуфакчаларини йирик газ пуфакларига қўшилишига ёрдам беради, бу меъда-ичак йўлларидан осон чиқарилиши мумкин.

 

Фармакокинетикаси

Кюсид Бэби (симетикон) сўрилиши минимал даражада бўлиб, у метаболизмга учрамайди ва организмдан асосан ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Кюсид Бэби айниқса меъда-ичак бузилишлари меъданинг кислоталигини ошиши, силлиқ мушакларни спазми, шу жумладан ичакни таъсирланиш синдроми (ИТС) ва метеоризм оқибатида чақирилган пациентларда меъда-ичак яра касаллиги ва функционал диспепсиянинг симптомларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади. Бундан ташқари, препарат эзофагит, диафрагмани қизилўнгач тешиги чурраси (хиатал чурра), гастрит ва ятроген гастритнинг симптомларини даволаш учун кўрсатилган.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади.

Истеъмол қилишдан олдин бир хил суспензия ҳосил бўлгунича чайқатилсин. Препаратнинг дозасини аниқ ўлчаш учун, дори воситасини томизиш вақтида флаконни вертикал ҳолда ушлаш керак.

Одатда овқатдан сўнг кунига уч марта ва ухлашдан олдин қабул қилинади:

Эмизикли болалар ва 2 ёшгача бўлган болалар: 10-15 томчидан суткада 4 марта қабул қилинади.

2 дан 6 ёшгача бўлган болалар: 15-25 томчидан суткада 4 марта қабул қилинади.

6 ёшдан катта болалар: 25-40 томчидан суткада 4 марта қабул қилинади.

Препаратни қўллаш, хусусан кичик ёшдаги болаларга қўллаш, қулай бўлиши учун, уни катта бўлмаган миқдордаги қайнатиб илитилган сув, болалар озуқаси ёки газланмаган суюқлик билан олдиндан аралаштириш мумкин.

Даволаш лоҳасланиш йўқолгунича давом эттирилади.

 

Ножўя самаралари

Ножўя самаралари юзасидан хабарлар йўқ.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • симетиконга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ичак тутилиши;
  • меъда-ичак йўлларини обструктив касалликлари;
  • глаукомада қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Симетикон перорал антикоагулятларнинг сўрилишини издан чиқариши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозадан оширилмасин.

Препаратни қўллаш вақтида газланган ичимликларни ичиш тавсия этилмайди

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳозирги вақтда, симетикон тератоген ёки эмбриотоксик таъсирларга эга эканлиги юзасидан маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия 30 мл тўқ рангли шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қалпоқчаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 

“Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd.”, India

“Coral Laboratories Limited.”,

Plot No. 27-28, Pharmacity, Selaqui,

Dehradun, Uttarakhand-248197, India