QUCEED PLUS 

ATX kodi: A02AF02

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЮСИД ПЛЮС

QUCEED PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Кюсид Плюс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): алюминий гидроксиди, магний гидроксиди, симетикон

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби

Кюсид Плюс ананас таъмли

ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

қуруқ алюминий гидроксиди 400 мг;

магний гидроксиди 400 мг;

симетикон 40 мг;

ёрдамчи моддалар: полисорбат 60, сорбитан моностеарати, натрий метилгидрокси-бензоати, натрий пропилгидроксибензоати, гуар (Luctoman), пропиленгликоль, суюқ (кристалланмаган) сорбитол, 50% ли гидроген пероксид эритмаси, сукралоза, бутил гуруҳи билан боғланган гидрокситалуен, хинолин сариғи ранги, ананас эссенцияси (Сингапур);

Кюсид Плюс қулупнай таъмли

ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

қуруқ алюминий гидроксиди 400 мг;

магний гидроксиди 400 мг;

симетикон 40 мг;

ёрдамчи моддалар: полисорбат 60, сорбитан моностеарати, натрий метилгидрокси-бензоати, натрий пропилгидроксибензоати, гуар (Luctoman), пропиленгликоль, суюқ (кристалланмаган) сорбитол, 50% ли гидроген пероксид эритмаси, сукралоза, бутил гуруҳи билан боғланган гидрокситалуен, Понсо 4R бўёвчиси, қулупнай эссенцияси;

Кюсид Плюс манго таъмли

ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

қуруқ алюминий гидроксиди 400 мг;

магний гидроксиди 400 мг;

симетикон 40 мг;

ёрдамчи моддалар: полисорбат 60, сорбитан моностеарати, натрий метилгидрокси-бензоати, натрий пропилгидроксибензоати, гуар (Luctoman), пропиленгликоль, суюқ (кристалланмаган) сорбитол, 50% ли гидроген пероксид эритмаси, сукралоза, бутил гуруҳи билан боғланган гидрокситалуен, сариқ шафақ бўёвчиси, манго эссенцияси;

Кюсид Плюс банан таъмли

ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

қуруқ алюминий гидроксиди 400 мг;

магний гидроксиди 400 мг;

симетикон 40 мг;

ёрдамчи моддалар: полисорбат 60, сорбитан моностеарати, натрий метилгидрокси-бензоати, натрий пропилгидроксибензоати, гуар (Luctoman), пропиленгликоль, суюқ (кристалланмаган) сорбитол, 50% ли гидроген пероксид эритмаси, сукралоза, бутил гуруҳи билан боғланган гидрокситалуен, банан эссенцияси;

Таърифи:

Ананас таъмли: кўкимтир сариқ рангли, ширин ананас таъмли бир хил суспензия.

Қулупнай таъмли: пушти рангли, ширин қулупнай таъмли бир хил суспензия.

Манго таъмли: оч сариқ рангли, ширин манго таъмли бир хил суспензия.

Банан таъмли: оқ ёки деярли оқ рангли, ширин банан таъмли бир хил суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак ярасига қарши восита (антацид восита).

АТХ коди: A02AF02

 

Фармакологик хусусиятлари 

Кюсид Плюс суспензия икки антацид: алюминий гидроксиди ва магний гидроксидининг мувозанатланган мажмуасидир. Магний гидроксиди тез, алюминий гидроксиди эса узайтирилган антацид таъсирга эга. Пептик фаоллик меъданинг рН қийматини ошиши оқибатида ҳар иккала антацид ёрдамида ингибиция бўлади. Алюминий гидроксиди бевосита антипептик фаолликка эга, айнан шу ҳусусияти билан меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини ҳимоя қилишга ёрдам беради ва кейинчалик таъсирланиш ёки эрозияга тўсқинлик қилади, бу тезроқ соғайишга ёрдам беради. Алюминий гидроксиди кучсиз мустахкамловчи таъсир кўрсатади, магний гидроксиди эса енгил сурги хусусиятига эга, ушбу самараларнинг мувозанати қабзият ёки диареяни ривожланишига тўсқинлик қилади. Ҳар иккала антацид тизимли қон оқимига сўрилмайди ва алкалозни рвожланиш ҳавфини деярли чақирмайди.

Симетикон ушбу препаратнинг таркибидаги ёрдамчи восита ҳисобланади ва овқат хазм қилиш йўлларида газ ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Ушбу хусусияти газ пуфакчаларининг сирт таранглигини ўзгаришини оқибати ҳисобланади, бунинг натижасида улар қўшилиб кетади. Бу қамраб олинган газга учувчан бўлиш имконини беради ва организмдан кекириш ёрдамида ёки тўғри ичак орқали чиқарилади. Газ пуфакчаларини тарқалиши антацидларни контактда бўлишини енгиллаштиради ва шиллиқ қаватларни препаратнинг антацид ва юмшатувчи компонентлари ёрдамида ўраб олинишини яхшилайди.

Симетикон яхши ўрганилган ва кенг қўлланилади. У тез таъсир кўрсатади ва захарли эмас. Физиологик жиҳатдан нейтрал бўлиб, у овқат ҳазм бўлишига таъсир кўрсатмайди ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қавати орқали сўрилмайди.

 

Фармакокинетикаси 

Кюсид Плюс – сўрилмайдиган препарат. Дозалаш тартиби ва даволаш давомийлигига тўғри риоя қилинганда, у меъда-ичак йўлларида деярли сўрилмайди ва электролитлар мувозанатини бузмасдан ҳамда алкалозни ёки метаболизмнинг бошқа бузилишларини ривожланиш хавфини туғдирмасдан давомли бир текис таъсир кўрсатади.

У сийдик чиқариш тизимини таъсирламайди ва узоқ муддат қўлланганида алкалозни ва сийдик чиқариш йўлларида конкрементларни ҳосил бўлишини чақирмайди.

 

Қўлланилиши 

  • кислотали муҳитни ошиши билан кечувчи ўткир гастрит;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси касаллиги (зўрайиши);
  • эзофагит;
  • овқат билан боғлиқ бўлган токсикоинфекциялар;
  • дуоденит, энтерит;
  • диофрагмадаги қизилўнгач тешигининг чурраси;
  • метеоризм;
  • диарея;
  • парҳез бузилгандан сўнг, алкоголь, қаҳва, никотинни, турли дори препаратларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилгандан сўнг қоринда ривожланадиган оғриқ ёки дискомфортни даволаш учун қўлланади.
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероидлар қабул қилинганида меъда-ичакнинг ярали шикастланишларини олдини олиш учун Кюсид Плюс препаратини профилактика мақсадида қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 6 ёшдан катта болаларга ичга 1-2 пакетчадан суткада 2-3 марта буюрилади. Гастроэзофагеал рефлюкс, диафрагма чуррасида препарат овқатдан кейин ўша заҳоти ва кечқурун қабул қилинади;

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси касаллигида – овқатдан сўнг 1-2 соатдан кейин ва оғриқ ривожланганида зудлик билан қабул қилинади;

Гастрит ва диспепсияда – овқатдан олдин қабул қилинади;

Йўғон ичакнинг функционал касалликларида – эрталаб оч қоринга ва кечқурун қабул қилинади.

Агар Кюсид Плюс препаратини қабул қилиш орасидаги оралиқда оғриқ кучайса, препаратни такроран қабул қилиш мумкин.

Препаратни тоза холда ёки қабул қилишдан олдин ярим стакан сувда эритиб ичиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда (< 1/10000) аллергик реакциялар (эшакеми, бронхоспазм, анафилактик реакциялар) бўлиши мумкин. Кальций карбонатини катта миқдорда (тавсия этилган дозадан катта дозада) қабул қилиш алколоз, гиперкальцемия, сут-ишқорий синдроми, “рикошет” феномени, қабзиятни чақириши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари;
  • Альцгеймер касаллиги;
  • препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;
  • 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бензокаинни сульфаниламидлар (антибактериал самаранинг антагонисти) билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Кюсид Плюс препарати тетрациклинлар, юрак гликозидлари, кетоконазол, Н1-гистамин рецепторларининг блокаторлари, таркибида темир сақловчи препаратлар, ципрофлоксацин, изониазид, фенотиазин, ринитидин ва циметидин билан бирга қўлланганида эримайдиган бирикмалар ҳосил бўлади, бу препаратларни сўрилишини камайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Кюсид Плюс ва бошқа дорилар воситаларини қабул қилиш орасидаги интервал 1-2 соатни ташкил этиши керак.

Препарат узоқ вақт давомида қабул қилинганида фосфорни овқат билан етарли даражада тушишини таъминлаш керак.

Буйрак касалликлари, жигар циррози, оғир юрак етишмовчилигида препаратни эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кюсид Плюсни қабул қилиш вақтида қабзият пайдо бўлганида кундалик қабул қилинадиган сув миқдорини кўпайтириш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: юзаки нафас, оғизни қуриши, қабзият ёки диарея, бош оғриғи, ҳолсизлик, толиқиш, суякларни зирқираб оғриши, ступор.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

5 мл дан алюмин фольга ва ПВХ пакетчада. 60 пакетча картон қутида. 6 картон қути транспортировка учун ягона картон коробкада.

10 мл дан алюмин фольга ва ПВХ пакетчада. 60 пакетча картон қутида. 6 картон қути транспортировка учун ягона картон коробкада.

30 мл дан алюмин фольга ва ПВХ пакетчада. 20 пакетча картон қутида. 6 картон қути транспортировка учун ягона картон коробкада.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Хиндистонда ишлаб чиқарилган:

“Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd.”, India

“Coral Laboratories Limited.”,

Plot No. 27-28, Pharmacity, Selaqui,

Dehradun, Uttarakhand-248197, India