SALDON PLUS

ATX kodi: R02AA20

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

САЛДОН ПЛЮС

SALDON PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Салдон Плюс SALDON PLUS

 

Таъсир қилувчи модда (ХПН): амилметакрезол, 2,4-дихлорбензил спирти

Дори шакли: шимиш учун таблеткалар

Таркиби:

Салдон Плюс оригинал шимиш учун таблеткалар:

фаол моддалар: амилметакрезол – 0,60 мг, 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг

ёрдамчи моддалар: қизил озуқа бўёвчиси, таъм берувчи қўшимчалар (ширин анис ва ментол мойи), сувсиз лимон кислотаси, суюқ глюкоза, қанд, қобиқ учун моддалар.

Салдон Плюс қулупнайли шимиш учун таблеткалар

фаол моддалар: амилметакрезол – 0,60 мг, 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг

ёрдамчи моддалар: қизил озуқа бўёвчиси, таъм берувчи қўшимчалар (ширин қулупнай мойи), сувсиз лимон кислотаси, ментол, суюқ глюкоза, қанд, қобиқ учун моддалар.

Салдон Плюс апельсинли шимиш учун таблеткалар

фаол моддалар: амилметакрезол – 0,60 мг, 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг

ёрдамчи моддалар: FCF сариқ (апельсин) рангли хинолинли озуқа бўёвчиси, таъм берувчи қўшимчалар (ширин апельсин мойи), сувсиз лимон кислотаси, ментол, суюқ глюкоза, қанд, қобиқ учун моддалар.

Салдон Плюс лимонасалли шимиш учун таблеткалар 

фаол моддалар: амилметакрезол – 0,60 мг, 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг

ёрдамчи моддалар: сарғиш-жигарранг рангли озуқа бўёвчиси, таъм берувчи қўшимчалар (ширин лимон ва асал мойи), сувсиз лимон кислотаси, ментол, суюқ глюкоза, қанд, қобиқ учун моддалар.

Салдон Плюс лимонли шимиш учун таблеткалар 

фаол моддалар: амилметакрезол – 0,60 мг, 2,4-дихлорбензил спирти – 1,20 мг

ёрдамчи моддалар:, FCF сариқ (лимон) рангли хинолинли озуқа бўёвчиси, таъм берувчи қўшимчалар (ширин лимон мойи), сувсиз лимон кислотаси, ментол, суюқ глюкоза, қанд, қобиқ учун моддалар.

Таърифи:

Салдон Плюс оригинал шимиш учун таблеткалар: арпабодиён ароматизатори ва лимонга хос нордон таъмли қизил рангли думолоқ таблеткалар.

Салдон Плюс қулупнайли шимиш учун таблеткалар: ер тутга хос таъмли ва нордон таъмли, қизил рангли думалоқ таблеткалар.

Салдон Плюс апельсинли шимиш учун таблеткалар: апельсин ароматизатори ва ўзига хос нордон таъмли, зарғалдоқ рангли думалоқ икки ёқлама қавариқ таблеткалар.

Салдон Плюс лимон-асалли шимиш учун таблеткалар: асал ва лимон ароматизатори ва ўзига хос нордон таъмли, жигарранг-сарғиш рангли думалоқ икки ёқлама қавариқ таблеткалар.

Салдон Плюс лимонли шимиш учун таблеткалар: лимон ароматизатори ва ўзига хос нордон таъмли, лимон рангли думалоқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун қўлланадиган восита.

АТХ коди: R02AA20

 

Фармакологик хусусиятлари

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларида маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган мажмуавий антисептик препарат. Препаратнинг асосий ингредиентлари граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг кенг таъсир доирасига нисбатан синергик антибактериал таъсир кўрсатади.

Юқори нафас йўлларининг вирусли касалликларида иккиламчи инфекцияни қўшилишига тўсқинлик қилади. Препаратнинг таркибига кирувчи табиий қўшимчалар томоқдаги оғриқни камайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Препаратни тизимли сўрилиши суст бўлганлиги, қон плазмасида жуда оз миқдорда аниқланганлиги туфайли, Салдон Плюс препаратининг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

Препарат оғиз бўшлиғининг ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларида: жумладан фарингит, лорингит, катарал ангина, стоматит ва ярали гингивитда қўлланади. Сурункали тонзилитда ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни оғиз бўшлиғи ва томоқни яллиғланишини биринчи белгилари пайдо бўлганида қўллаш керак.

Катталарга ва 5 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан ҳар 2-3 соатда буюрилади. Шимиш учун таблеткани тўлиқ эриб кетгунича шимиш керак. 24 соат давомида 8 тадан ортиқ шимиш учун таблеткаларни қўллаш мумкин керак.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Препаратнинг ножўя таъсирлари аниқланмаган. Аммо баъзида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни компонентларига юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида.

5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Препаратни бошқа маҳаллий таъсирга эга бўлган микробларга қарши воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар симптомлар 3 кундан кўп вақт сақланса ва шу билан бирга юқори ҳарорат, бош оғриғи ёки бошқа белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Белгиланган дозадан ошириб юбормаслик керак. Қандли диабети билан хасталанган беморлар бир таблеткада 2,4 г қанд сақланишини билишлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги сабабли қўллаш мумкин эмас.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Кам ҳолларда меъда-ичак йўллари томонидан меъда соҳасида дискомфорт бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун таблеткалар альюмин фольгали контур уяли ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи

Avison Pharmaceutical Pvt. Ltd., India

Coral Laboratories Limited

Plot № . 27-28, Pharmacity, Selaqui,

Dehradun, Uttarakhand – 248197, India