Vitarich

ATX kodi: А11АА04

 

 

 

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

ВИТАРИЧ

 

Препаратнинг савдо номи: Витарич

Таъсир этувчи модда (ХПН): йўқ.

Дори шакли: сироп

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ретинол пальмитaти (А витамини) – 1250 ХБ; холекальциферол (Д3 витамини) – 100 ХБ; токофенола ацетат (витамин Е)2,5 ХБ; тиамин гадрохлориди (В1 витамини) – 0,75 мг; рибофлавин 5-фосфат натрий (В2 витамиини) – 0,75 мг; пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 0,5 мг; цианткобаламин (В12 витамини) – 0,5 мкг; декспантенол – 1,25 мг; никотинамд – 7,5 мг; L-лизин гидрохлориди – 5,0 мг; калий йодиди – 50,0 мкг; мис сульфати – 100 мкг; цинк сульфати – 22,2 мг.

ёрдамчи моддалар: сахароза – 2000,0 мг; натрий бензоати – 25 мг; акризол К 140 – 20,0 мг; глицерин – 250,0 мг; натрий сахарини – 1,5 мг; бронопол – 2 мг; бутилланган гидрокси анисол – 0,5 мг; бутилланган гидрокстолен – 0,5 мг; апельсин мойининг таъм эссенцияси-0,005 мл; мевалар аралашмасининг таъм эссенцияси – 0,001 мл; бўёвчи – q.s. тозаланган сув – q.s 5 мл гача.

Таърифи: сариқ рангли сиропсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: витаминлар

АТХ коди: А11АА04

 

Фармакологик хусусиятлари

Витарич витаминлар ва микроэлементларни сақловчи мажмуавий препарат ҳисобланади, фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи витаминлар ва микроэлементларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

Ретинол пальмитати (А витамини) оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, пурин ва пиримидин асосларининг синтезини рағбатлантиради, АТФ синтезига ёрдам беради, тери, шиллиқ қаватлар, шунингдек кўриш аъзосининг нормал фаолиятини таъминлайди.

Холекальциферол (Д3 витамини) оқсил синтезини рағбатлантиради (кальцийни боғловчи), кальцийни ичак девори орқали қон ва тўқималарга ташилишини яхшилайди; суякларнинг ўсиш зоналарида тоғай тўқимаси ривожланишини нормаллаштиради, оқсил стромасининг синтезини, қон плазмасидан кальцийни қамраб олинишини ва уни суякларда фосфатлар кўринишида фиксациясини фаоллаштиради; буйракларнинг проксимал найчаларида кальций, натрий ва фосфатларни қайта сўрилишини енгиллаштиради.

Токоферол ацетати (Е витамини) табиий антиоксидант хисобланади ва эркин радикал жараёнларни тормозлайди, ҳужайра ва субхужайра мембраналарини шикастловчи пероксидлар ҳосил бўлишини олдини олади. Токоферол ацетати гем ва гем сақловчи ферментларнинг синтезини рағбатлантиради, тўқима нафас олишини яхшилайди, холестерин синтезини ингибиция қилади; капиллярларнинг ўтказувчанлиги ва синувчанлигини ошишини, уруғ найчалари, тухумдонлар ва йўлдош фаолиятининг бузилишини олдини олади; репродуктив фаолиятни нормаллаштиради.

 

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) жигарда фосфорланиш натижасида карбоксилазага айланади, у кўпчилик фермент реакцияларнинг коферменти ҳисобланади. В1 витамини карбонсувлар, оқсиллар ва ёғларнинг алмашинувини, шунингдек нерв синапсларида қўзғалишни ўтказилиши жараёнларини бошқарилишида хам мухим роль ўйнайди, анемик миокардиодистрофияда кардиомиоцитларнинг метаболизмини ва уларнинг қисқарувчанлик фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради.

 

Рибофлавин (В2 витамини) ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатори ҳисобланади. АТФ билан ўзаро таъсирлашиб флавопротеинларнинг коэнзимларини ҳосил қилади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, тўқима нафаси, карбонсувлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, кўзнинг нормал кўриш фаолиятини тутиб турилишида, гемоглобин ва эритропоэтинлар синтезида иштирок этади.

 

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарининг ишлатилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар фаолияти, қон хосил бўлишига ижобий таъсир кўрсатади. Пиридоксин олтингугурт сақловчи аминокислота – таурин синтезига (метионин ва цистеиндан) ёрдам беради, у нерв-мушак ўтказувчанлигини, мушакнинг қисқарувчанлигини нормаллаштиради, тиришишлар ривожланишига ёрдам беради.

 

Цианокоболамин (В12 витамини) организмда (асосан жигарда) кофермент шакли – аденозилкобаламин, ёки кобамамидга айланади, у В12 витамининг фаол шакли хисобланади. Юқори биологик фаолликка эга. Кобамамид дезоксирибоза ва ДНК, креатин ва метионин хосил бўлиши, шунингдек нормал қон ҳосил бўлиши учун зарур – эритроцитларнинг етилишига ёрдам беради. Эритроцитларда сульфгидрил гурухларни сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, бу уларнинг гемолизга толерантлигини оширади. Қоннинг ивиш тизимини фаоллаштиради, тромбопластик фаоллик ва протромбин фаоллигини оширади. Жигар ва нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерацияга қобилятини оширади.

 

Декспантенол коэнзим А нинг таркибий қисми сифатида карбонсувлар ва ёғларнинг ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида, ёғ кислоталари ва гормонларнинг синтезида мухим роль ўйнайди.

Никотинамид тўқима нафаси, карбонсувлар, ёғлар ва аминокислоталарнинг метаболизми жараёнларида иштирок этади.

 

L-лизин (аминосирка кислотаси) энг мухим алмаштириб бўлмайдиган аминокислота хисобланади ва организмнинг нормал ўсиши, гормонлар, антителолар, ферментлар хосил бўлиши, шунингдек тўқималарнинг тикланиши учун зарур.

 

Калий йодиди меъда-ичак йўлларидан сўрилганидан кейин қалқонсимон безда йодгача оксидланади, у йодни тироксинга жойлашиши ва уни ди- ва монойодтирозинга айланишини таъминлайди, тиреотроп гормонининг синтези ва ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади.

 

Мис метаболизм жараёнларида мухим роль ўйнайди, эритроцитларнинг нормал фаолияти ва темир алмашинуви учун зарур.

 

Рух организмдаги физиологик ва патологик жараёнларда мухим роль ўйнайди, метаболик ва иммун жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, скелетнинг нормал шакилланиша ва тўқималарнинг регенерацияси учун зарур; инсулин, кортикотропин, соматотропин ва гонадотропинлар каби хаётий мухим гормонлар таркибига киради.

 

Қўлланиши

Препарат болалар ва болаларда, ҳомиладорларда витаминларга юқори эҳтиёж билан бирга кечувчи ҳолатларда, олдини олиш воситаси сифатида қўлланади: витаминлар ва микроэлементларни кам сўрилишида ва уларнинг чиқарилишини ошишида, уларга эҳтиёж ошганда; мактаб ёшидаги болалардаги кучли чарчоқликда; юқори жисмоний ва нерв-рухий юкламада; иштаха йўқлигида ва мунтазам бўлмаган, сифатсиз ёки бир хил овқат рационида; ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даврида, операциядан кейинги даврда, организмни инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун; шунингдек ёрдамчи восита сифатида гипертензияда, диабетда, ревматоид артритда, туберкулезда, стрессли хаёт тарзида; химиотерапевтик воситалар қўлланганда мажмуавий даволаш таркибида.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади.

1 дан 3 ёшгача бўлган болалар – 1 чой қошиқдан сироп суткада 2-3 марта буюриш тавсия этилади (10 мл сироп суткада ўлчов стаканчасида 5 мл дан бир марталик доза).

4 дан 6 ёшгача бўлган болалар – 1 чой қошиқдан сироп суткада 1-2 марта буюриш тавсия этилади (10-15 мл сироп суткада ўлчов стаканчасида 5 мл дан бир марталик доза).

6 дан 12 ёшгача бўлган болалар – 1 ош қошиқдан сироп суткада 1-2 марта буюриш тавсия этилади (10-20 мл сироп суткада ўлчов стаканчасида 10 мл дан бир марталик доза).

Сиропни қошиқча ёки ўлчов стаканчасида бериш мумкин ва сув билан бирга ичишга рухсат берилади.

Иштаҳа бўлмаганда сиропни хар куни 1 ой давомида қўллаш керак. Қабул қилишнинг такрорий курси – 1-3 ой ўтгач, курслар орасидаги интервални камайтириш ёки ошириш кераклигини шифокор ҳал қилади.

 

Катталарга, шу жумладан ҳомиладорларга 1-2 ош қошиқдан ёки ўлчов стаканчасида 10 мл дан кунига 3 марта.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қандли диабет (Витарич 5 мл сиропда 2 г қанд сақлайди); А ва Д гипервитаминозлари; препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Одатда Витарич препарати яхши ўзлаштирилади. Баъзида меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар бўлиши мумкин, лекин улар препаратни бекор қилишни талаб этмайди. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар ва эхтиёткорлик чоралари

Витарич препаратини қабул қилиш вақтида витаминлар ва микроэлеметнларни сақловчи бошқа препаратларни қўллаш тавсия этилмайди. Препарат қабул қилганда сийдикни сариқ рангга бўялиши мумкин, бу мутлақо безарар ва препаратнинг таркибида рибофлавин мавжудлиги билан боғлиқ. Тавсия этилган доза оширилмасин. Ишлатиш олдидан чайқатилсин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлигини адекват ва қатъий назоратли текширишлари ўтказилмаган. Тавсия этилган дозаларда ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўлланганда, қандай-бўлмасин салбий кейинги таъсирлар аниқланмаган.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

 

Чиқариш шакли

100 мл, 150 мл, 200 мл дан флаконларда

 

Сақлаш шароити

Салқин, ёруғликдан химояланган жойда, 25оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи:

Saga Laboratories

Plot No, 1409, Phase III, G.I.D.C. Estste, VATVA, Ahmedabad – 382 445 India

 

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«SHAYANA FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. 700057, Уста Ширин кўчаси 117-уй,

Тел.: 99(871) 2281692(93/94)

Факс: 99 (871) 2281695